Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат экология қўмитаси Глобал қор қоплони ва экотизимларни муҳофаза қилиш Дастури (GSLEP) бошқарув қўмитасининг йиғилишида иштирок этди

2021-10-22 | Экология

Халқаро қор қоплони куни (International Snow Leopard Day) доирасида 2021 йил 22 октябрь куни Давлат экология қўмитаси вакиллари Глобал қор қоплони ва экотизимларини муҳофаза қилиш Дастури (GSLEP) бошқарув қўмитасининг видеомулоқот шаклидаги олтинчи йиғилишида иштирок этди.

Тадбирда GSLEP Дастурига аъзо ҳамда қор қоплони учрайдиган 11 та ареал давлатлари атроф-муҳит идоралари раҳбарияти (Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Монголия, Непал ва Бутан Қироллиги), БМТ Тараққиёт Дастури, БМТ Атроф-муҳит Дастури, Глобал экологик жамғарма (GEF), Қор қоплони траст жамғармаси (Snow Leopard Trust) каби халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Йиғилиш давомида ўтган давр мобайнида қор қоплонини муҳофаза қилиш, у учрайдиган табиий муҳитни, экологик тизимларни ва табиий ресурсларини ҳолатини ўрганиш, муҳофаза қилиш, мониторингини олиб бориш бўйича тадқиқотлар натижалари ҳамда қор қоплони ва тоғ экотизим ландшафтларини яхшилаш бўйича кейинги давр учун режалар келишиб олинди. Хусусан, ёввойи ҳайвон ва ўсимликлар билан ноқонуний савдоси мониторинги, биохилма-хилликни баҳолаш соҳасида салоҳиятни ошириш, иқлим ўзгаришининг қор қоплони ландшафтлари ва тоғли экотизиларига таъсирини ўрганиш ва бошқа масалалар бўйича фикр алмашилди.

Ўз навбатида, Давлат экология қўмитаси делегацияси томонидан Ўзбекистонда қор қоплони учрайдиган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни кенгайтириш, бу соҳадаги ходимлар салоҳиятини ошириш, биохилма-хилликни маҳаллий аҳоли даражасида муҳофаза қилиш, браконьерлик ва ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний савдосига чек қўйиш, аҳолининг экологик хабардорлигини ошириш каби соҳаларда олиб борилаётган изчил ишлар тўғрисида батафсил маълумот тақдим этилди.

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон атроф-муҳит идоралари ўртасида Ғарбий Тянь-Шан ва Помир-Олойда қор қоплони, озуқа базаси ва яшаш муҳитини муҳофаза қилиш бўйича англашув меморандуми имзоланиши масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди. Тадбир якунлари бўйича GSLEP Дастури бошқарув қўмитаси олтинчи йиғилишининг қўшма баёноти қабул қилинди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Поделиться