Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мамлакатимизда Ислом ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилар миссияси ўз фаолиятини бошлади

2021-10-20 | Сайлов

Марказий сайлов комисияси Раиси З.Низамходжаевнинг Ислом ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилар миссияси раҳбари Анисул Хак билан учрашуви бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев ўз сўзида Марказий сайлов комиссияси томонидан ўтган давр мобайнида Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказишга доир 19 та қарор ва жами 15 та норматив-ҳуқуқий хужжат қабул қилингани, шу билан биргаликда, жойларда Президент сайловини ўтказувчи 14 та сайлов округи ва 10 760 та сайлов участкаси тузилиб, сайловга тайёр ҳолга келтирилганлигини қайд этиб ўтди.  

Шунингдек,  Марказий сайлов комиссияси томонидан халқаро кузатувчилар ва ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш жараёни тугаганлиги ҳамда шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашадиган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчилар сони мингга яқинни ташкил этганлиги таъкидланди.

Қайд этиш жоиз, Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) сайловларни кузатиш миссиясига ИҲТ Бош котибиятининг Халқаро муносабатлар  департаменти директори Анисул Хак бошчилик қилади. 

ИҲТ Бош котибиятининг Халқаро муносабатлар  департаменти директори Анисул Хак:

-“Ўзбекситон Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган 57 ташкилотлардан бири ҳисобланади. Марказий сайлов комиссияси ва Ўзбекистон ҳукуматига Президент сайловида кузатучи сифатида иштирок этиш учун ташкилотимизга таклифнома юборганларидан жуда мамнун бўлдик. Ўзбекистондаги бу сиёсий жараён нафақат Ўзбекистон учун, балки жаҳон ҳамжамияти учун жуда муҳимдир. Биз 20 октябрдан тўлақонли кузатувчи сифатида ўз фаолиятимизни бошлаймиз. Кузатув натижалари бўйича Миссия томонидан  ҳисобот тайёрланади ва сайловларни ташкил этиш юзасидан баёнот берилади”.

Манба: Марказий сайлов комиссияси

Поделиться