Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жаҳон банки билан ҳамкорликда "Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш" лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

2021-10-14 | Инновация

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Жаҳон банки билан ҳамкорликда "Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш" лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Лойиҳа миқдори 50 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳа қуйидаги таркибий қисмлардан иборат.

1-компонент. Тадқиқотлар ва тижоратлаштириш сифатини ошириш.

2-компонент.  Хусусий сектордаги инновацияларни рағбатлантириш.

3-компонент.  Илмий-техник тадқиқотлар соҳасида сиёсатни ишлаб чиқиш ва ислоҳ қилишни қўллаб-қувватлаш.

4-компонент.  Лойиҳани бошқариш, мониторинг қилиш ва баҳолаш.

Ушбу лойиҳани тайёрлаш давомида жамоатчилик муҳокамасига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади.

  1. Экологик ва ижтимоий мажбуриятларни режалаштириш.
  2. Экологик ва ижтимоий менежмент асослари.
  3. Меҳнат бошқаруви жараёнлари
  4. Манфаатдор томонлар билан ўзаро ҳамкорликни режалаштириш.

Мулоҳаза ва таклифларингизни қуйидаги манзилга юборинг: Munis@mininnovation.uz лойиҳа бошқарувчиси Д. Азгаров номига.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться