Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ вазири Навоий радиотелеузатиш маркази фаолияти билан танишди

2021-10-13 | Технологиялар

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Содиқов Навоий вилоятидаги хизмат сафари доирасида, “Радиоалоқа, радиоешиттириш ва телевидение маркази” ДУК Навоий радиотелеузатиш маркази билан яқиндан танишди.

Навоий вилояти мамлакатимиздаги энг катта ҳудудлардан бири ҳисобланиб, Навоий радиотелевизион узатиш марказига қарашли “Лангар” радио телеузатиш стансияси (РТС) Нурота тоғ тизмасининг денгиз сатҳидан икки минг метр баландликдаги чўққисида қурилган. “Лангар” РТС баланд тоғ чўққисида жойлашганлиги сабабли нафақат Навоий вилоят аҳолисини, балки Самарқанд ва Бухоро вилоятлари аҳолисининг ҳам бир қисмини рақамли теледастурлар билан таъминлайди.
 
АКТ вазири Ш. Содиқов ташаббуси билан кўп йиллардан буён “Лангар” РТСдаги автотранспорт муаммоси ижобий ҳал қилиниб, Россияда ишлаб чиқарилган “ЕНЕСЕЙ” СТМ-1993055 русумли махсус ишлаб-чиқариш технологик транспорт воситаси харид қилинди ҳамда “Лангар” РТС ишчи-ходимларига ушбу махсус транспорт воситаси фойдаланишга топширилди.
 
Ўз навбатида мазкур махсус автотранспорт воситаси мураккаб тоғ йўлида техник қурилмаларни узлуксиз ва барқарор ишлаши, ишчи ходимларни обектга келиб-кетишига, объект фаолияти учун зарур бўладиган қурилма ва ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини ташиш хизматларини амалга оширади.
 
Шунингдек, Ш. Содиқов РТСнинг ёш ходимлари билан суҳбатлашиб, РТСда ўрнатилган янги замонавий рақамли телеузаткичларни кўздан кечирди ва 2021-йилда “Лангар” РТС ҳудудида олиб борилган ободонлаштириш ва техник ходимларга қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться