Ягона порталда “Қурилиши тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш учун ариза топшириш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш хизмати” ишга туширилди.
Белгиланган тартибда келишилган лойиҳа ҳужжатларига кўра обектнинг қурилиши (реконструкцияси) тугалланган тақдирда, битта сўровномага асосан кадастр паспорти, объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси, кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги реестрдан кўчирма бир вақтда берилиши йўлга қўйилди.
Ушбу хизмат Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрьдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк обектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5 бандига асосан йўлга қўйилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги