Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Сирдарёда анорни саралаш, қадоқлаш ҳамда уни қайта ишлаш лойиҳалари ишга туширилади
2021-10-07 | Иқтисодиёт
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилояти сайловчилари билан учрашувида бу ҳақда таъкидланди.
–Боёвут, Сардоба ва Ховосда 2 минг гектар интенсив мевали боғ ва Мирзаободда 2 минг гектар қўшимча анорзор барпо этилади. Анорни саралаш, қадоқлаш ҳамда уни қайта ишлаш лойиҳалари ишга туширилади. Бунинг ҳисобига анор экспорти 2-3 баробарга, қўшилган қиймат 2,5 баробарга ортади. Янги боғ ва токзорлар учун ер солиғини тўлаш бўйича имтиёзли давр 3 йилдан 5 йилга узайтирилади, —деди Шавкат Мирзиёев.
Манба: ЎзА