Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда биотехнология соҳасидаги халқаро стандартлар тасдиқланди

2021-10-06 | Инновация

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги ПҚ-4899-сонли "Биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ жорий йилнинг март ойида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан ISO 20387:2018 “Биотехнология. Биологик намуналарни сақлаш.

Сақлашнинг умумий талаблари”, ISO 20391-1:2018 “Биотехнология - Ҳужайрани ҳисоблаш - 1-қисм: Ҳужайраларни ҳисоблаш усуллари бўйича умумий қўлланмалар”, ISO 20391-2:2019 “Биотехнология – Ҳужайраларни ҳисоблаш 2-қисм: Ҳисоблаш усули кўрсаткичларини аниқлаш учун экспериментал лойиҳалаш ва статистик таҳлил”, ISO 20395:2019 “Биотехнология - Нуклеин кислота мақсадли кетма-кетликлари учун миқдорий усулларнинг ишлашини баҳолаш. Умумий талаблар”, ISO 20688-1:2020 “Биотехнология - нуклеин кислота синтези - 1-қисм: Синтез қилинган олигонуклеотидларни ишлаб чиқариш ва сифатини назорат қилиш бўйича талаблар Умумий талаблар” стандартлари тасдиқланди.

ISO стандартлари (ИСО) – муайян мақсадлар учун мос бўлган материаллар, маҳсулотлар, жараёнлар ва хизматлардан фойдаланиш мумкин бўлган талаблар, спецификациялар, кўрсатмалар ёки тавсифларни белгилайдиган ҳужжатлардир.

Стандартларни сотиб олиш бўйича батафсил маълумот Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий тадқиқот институтининг uzsti.uz веб-сайтида "электрон фонд" бўлимида жойлашган.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази Ўзбекистонда мазкур стандартларни ихтиёрий равишда жорий қилишни бошлаган биринчи ташкилотдир. Хусусан, ISO 20387:2018 стандартининг жорий этилиши ва халқаро миқёсда келишилган умумий йўриқномаларнинг мавжудлиги сақланадиган ва узатиладиган биологик материалларнинг сифатини яхшилашга, биобанклар ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик самарадорлигини оширишга, биобанкинг хизматини кўрсатувчи ташкилотларга ишончни мустаҳкамлашга ёрдам беради ҳамда тадқиқотлар ва ишланмаларнинг ривожланишини янада рағбатлантиради. ISO 20387:2018 талаблари биобанклар томонидан уларнинг ҳажми, фаолият тури, манбалари, ривожланиш даражаси ёки мураккаблигидан қатъий назар қўлланилиши кўзда тутилган. Биобанклар ҳақида илк хабарлар 1990-йилларнинг охирида пайдо бўлиб, ҳозирда турли биологик намуналарни (одамлар, ҳайвонлар, ўсимликлар ва микроблар) сақлайдиган биобанкларга катта умид боғланмоқда, улар қишлоқ хўжалигидан тортиб, персоналлаштирилган тиббиётгача илмий тадқиқотларнинг барча соҳаларини қамраб олмоқда. Бундан ташқари, 20391-1:2018 ва ISO 20391-2 талабларини инобатга олган ҳолда, мазкур Марказда яратилаётган технологик платформани ривожлантириш учун стандарт операцион жараёнлар ишлаб чиқилмоқда, негаки ҳужайраларни ҳисоблаш натижалари биологик ишлаб чиқаришдан илғор терапиягача биотехнологиянинг кўп жиҳатларига кенг таъсир кўрсатади.

ISO 20688-1: 2020 нинг лаборатория амалиётига жорий этилиши рақамли (dPCR) ёки реал вақтдаги ПЗР (qPCR) технологиялари ёрдамида аниқ нуклеин кислоталар кетма-кетлиги (ДНК ва РНК) миқдорини аниқлаш усулларининг самарадорлиги ва сифатини оширади.

Таъкидлаш жоизки, бу стандартлар нафақат лаборатория амалиётида, балки биотехнологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологик жараёнида муваффақиятли жорий этилиши мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться