Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Қадринг баланд бўлсин, она тилим» халқаро кўрик танловининг британиялик ғолибига мукофот топширилди

2021-10-06 | Жамият

Буюк Британияда ўзбек тили, маданияти ва тарихини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш мақсадида Оксфорд университети тадқиқотчиси, тарих фанидан маърузачи Томас Вельсфорд билан учрашув ўтказилди.

 Ўзбек тилини пухта ўрганган британиялик олим Томас Вельсфорд  2020 йил октябрь ойида Ўзбекистоннинг давлат тили куни муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан ўтказилган «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» халқаро кўрик танловида фаол қатнашиб, ғолибликни қўлга киритган эди. Шу муносабат билан, Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Саид Рустамов Давлат тилини ривожлантириш департаментининг Фахрий ёрлиғи ҳамда 5 жилдли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” ва “Давлат тилида иш юритиш” китобларини британиялик тадқиқотчига тақдим этди.

Томас Вельсфорд ушбу юксак эътироф учун миннатдорлик билдирди. У Ўзбекистон Фанлар академияси билан ҳамкорликда олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида 2012 йилда чоп этилган, Самарқанддаги Тарих, археология ва санъат музейида сақланаётган араб графикасидаги қўлёзмалар жамланган «A Catalogue of Arabic-Script Documents from the Samarkand Museum» китобини топширди.

Британиялик тадқиқотчи 2010 йилдан буён Ўзбекистон тадқиқот марказлари, хусусан, Фанлар академияси, Ўзбекистон миллий университети, Самарқанддаги Тарих, археология ва санъат музейи билан илмий ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Мулоқот чоғида Томас Вельсфорд 2022 йилда Ўзбекистонга бориш ниятини маълум қилди. Мазкур илмий сафар давомида у Ўзбекистон тарихига оид тадқиқотлар олиб бориш ҳамда қатор университетларда, жумладан, Самарқанд давлат университетида тарих фанидан маърузалар ўқишни режалаштирмоқда.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться