Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш такомиллаштирилмоқда

2021-10-05 | Жамият

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентлари тасдиқланди.
Мавзули сўровларни ижро этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш учун ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки электрон шаклда фойдаланиш учун ЙИДХП (my.gov.uz)дан рўйхатдан ўтади.  Шунингдек, ариза берувчилар мавзули сўровларни ижро этиш бўйича сўровнома тўлдиради.
Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
 
• ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда – ишончнома нусхаси;
 
• ариза берувчи ворислик ҳақидаги гувоҳномага асосан меросхўр бўлганда –ворислик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, ариза берувчи қонуний вакил бўлса – уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
 
• сўралаётган ҳужжатнинг нусхаси (агар мавжуд бўлса);
 
• чегирмалардан (имтиёзлар) фойдаланиш учун тегишли ҳужжатлар нусхаси илова қилинади.
 
Хизмат кўрсатиш муддати — 22 иш кунни ташкил этиб, тўлов - БҲМнинг 0,5 баробаридан 1 баробаригача (сўров ҳажми ва мазмунидан келиб чиқиб) миқдорида йиғим ундирилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться