Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқ таълими тизимида ногиронлиги бўлган болаларни таълим олишлари учун яратилган шароитларни яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар

2021-10-04 | Таълим

Бугунги кунда республика бўйича жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун жами 86 та ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларда 21,3 минг нафар, 22 та санаторий туридаги мактаб-интернатларда 6,1 минг нафар ўқувчилар таълим-тарбия олади.

Шунингдек, узоқ муддат даволанишга муҳтож бўлган 13,8 минг нафар ўқувчилар уйда якка тартибда ўқитилмоқда. 5,9 мингдан ортиқ умумий ўрта таълим мактабларида 64,6 минг нафарга яқин ўқувчилар инклюзив таълим билан қамраб олинган.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни соғлом болалар қаторида умумтаълим мактабларида ўқитиш амалиётини ривожлантириш мақсадида ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим олаётган ўқувчиларнинг умумтаълим мактабларига интеграциялашуви тажрибаси қўлланилиши натижасида сўнгги йилларда 500 нафарга яқин алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар умумий ўрта таълим мактабларига қайтарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4860-сон қарори билан 2020–2025 йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш концепцияси қабул қилинди. Концепция доирасида:

умумий ўрта таълим муассасаларининг 51%да (умумий сонига нисбатан) инклюзив таълим тизими жорий этилади;

махсус таълим эҳтиёжларига эга бўлган болаларнинг (умумий сонига нисбатан) 40% умумий ўрта таълим муассасаларида инклюзив таълим бўйича ўқитилади;

уйда таълим олиш учун алоҳида эҳтиёжга эга болалар сони (умумий сонига нисбатан) 11 %гача камаяди.

Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар (кейинги ўринларда ихтисослаштирилган таълим муассасаси) Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 сентябрдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан фаолият юритади.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари икки турда бўлади:

1. Жисмоний нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган (кар, заиф эшитувчи, кўзи ожиз, заиф кўрувчи, таянч-ҳаракат аъзолари шикастланган, нутқида оғир нуқсони бўлган болалар учун). Ушбу муассасаларда таълим олаётган болалар Давлат таълим стандартларини бажарадилар ҳамда муассасани тамомлагандан сўнг белгиланган намунадаги шаходатномани олади.

2. Ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган (ақли заиф болалар учун). Ушбу муассасаларда таълим олаётган болалар Давлат таълим стандартларини бажараолмайдилар, улар ДТС асосида ишлаб чиқилган талабларни бажарадилар ҳамда муассасани тамомлагандан сўнг таълим олганлиги тўғрисида гувоҳнома олади.

Ихтисослаштирилган таълим муассасасига жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган мактаб ёшидаги, тайёрлов гуруҳларига эса — ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаларига қатнамаган — мактабгача ёшдаги болалар қабул қилинади.

Болаларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларига юбориш ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан, бошқарма ҳузурида ташкил этилган психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар розилиги билан амалга оширилади.

Муассасаларга болалар 7 ёшдан бошлаб, тайёрлов гуруҳларига эса 5 - 7 ёшдагилар қабул қилинади.

Болаларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларига жойлаштиришда қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

1) ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризаси;

2) психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаларининг ихтисослаштирилган таълим муассасасига йўлланган бола билан олиб бориладиган таълим-тарбиявий ва даволаш-тузатиш бўйича тавсиялари акс этган баёни;

3) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

4) таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар;

5) ўқиш жойидан таълимнинг муддати, ўқув фанларини ўзлаштириши ва хулқ-атвори, болага якка тартибда кўмак бериш борасида амалга оширилган чора-тадбирларнинг батафсил таҳлили акс эттирилган маълумотнома ва тавсифнома;

6) боланинг яшаш жойидаги шифохона бош врачи томонидан имзоланган, унинг ривожланиши тарихидан муфассал кўчирма:

педиатрнинг боланинг умумий ривожланиши ҳолати тўғрисидаги хулосаси;

психоневрологнинг тиббий ташхиси ва боланинг ақлий ривожланишига тавсифи;

оториноларингологнинг қулоқ, томоқ, бурун ва талаффуз артикуляциясида иштирок этувчи органларнинг ҳолатига тавсифи (эшитишда нуқсони бўлган болалар учун — сўзлашув нутқ ва шивирлаб айтилган сўзларни идрок этиш ҳолати тўғрисидаги маълумотлари, аудиограмма маълумотлари);

офтальмологнинг кўриш органига тавсифи (кўришда нуқсони бўлган болалар учун- батафсил ташхиси);

ортопед врачнинг хулосаси (таянч-ҳаракатланиш аппаратида нуқсони бўлган болалар учун).

Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари ДИСЛОКАЦИЯСИ

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться