Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Болалар ташкилоти вакиллари Беларусь Республикасида тажриба алмашди

2021-09-30 | Ёшлар

Мамлакатимиздаги 20 йиллик тажрибага эга, болалар билан ишлашда етакчи ташкилот – "Камалак" болалар ташкилоти ўз фаолияти ва 18 ёшгача бўлган болалар билан ишлашда эришган ижобий натижаларини хориж ҳамжамиятига тақдим этиш, шунингдек, халқаро форумда иштирок этиш мақсадида Беларусь Республикасида хизмат сафарида бўлишди.

"Етакчиларнинг ҳаракат қилиш вақти келди" шиори остида ташкил этилган III халқаро етакчилар форумида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти раиси Индира Холдорова ва Самарқанд вилояти "Камалак" болалар ташкилоти координатори Нигина Муродова  иштирок этди. 1969 йилда ташкил топган, майдони 76 гектардан иборат “Зубрёнок” болалар соғломлаштириш миллий марказида Беларусь Республикасининг энг намунали 300 нафар етакчисига 3 кун давомида хорижий спикерлар ва менторлар томонидан билим-тажриба улашилди.

Жумладан, мамлакатимиз делегацияси раҳбари Индира Холдорова ҳам болалар ва ёшлар ташкилотлари фаолияти хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, фидойи, ватанпарвар ва халқсевар ёшларни тарбиялашда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатларга тўхталди.

Алоҳида эътироф этиш керакки, Беларусда 3 мингдан зиёд давлат мактаби бор, ҳар бир мактабда эса педагог-ташкилотчи штати мавжуд. Шу боис, болаларда сардорлик яхши ривожланган, бу мутахассислар таълим муассасасида БРПО сардорлари билан ишлайди, мактаб давридан бошлаб болаларда ижтимоий фаолликни шакллантириш ва тўғри касб танлашига кўмаклашади.

Форум доирасида “Халқаро болалар клуби”нинг аъзолари иштирокида “Болалар ташаббуси – келажакка йўл: болалар ташкилотларининг самарали тажрибаси” мавзусидаги конференция ҳам бўлиб ўтди. Беларусь таълим вазирининг ўринбосари Александр Кадлубай, Ўзбекистон “Камалак” болалар ташкилоти раиси Индира Холдорова, “Зубрёнок” оромгоҳи директори Надежда Геннадиевна ва Беларусь пионер ташкилоти раҳбари Александра Ганчерова етакчилар билан биргаликда очиқ мулоқот ўтказишди. Мулоқот давомида етакчилар фаолиятини самарали ташкил этиш, уларнинг малакаларини ошириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида фикр-мулоҳазалар юритилди.  

Бундан ташқари, Ўзбекистондаги бошланғич ташкилот етакчилари учун Беларусда, Беларусдаги етакчилар учун эса Ўзбекистонда ўқув ташкил этган ҳолда халқаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик масалалари келишиб олинди.

Мазкур форум болалар ташкилотлари вакиллари орасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, янги тажриба орттириш ва ёрқин лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилади.

Манба: ЎзА

Поделиться