Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Марказий Осиё ва АҚШ ТИВ раҳбарларининг “C5 + 1” шаклидаги учрашуви тўғрисида

2021-09-23 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов видеоконференция орқали БМТ Бош Ассамблеясининг 76 сессияси доирасида ташкил этилган Марказий Осиё ва АҚШ ташқи сиёсий идоралари раҳбарларининг “C5+1” шаклидаги учрашувида иштирок этди.

Учрашувда Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон Ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ Давлат котиби иштирок этди.
 
Ташқи сиёсий идора раҳбарлари иқтисодиёт, минтақавий хавфсизлик, терроризм ва экстремизмга қарши кураш, COVID-19 пандемиясининг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини бартараф этиш соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
 
Делегациялар раҳбарлари Афғонистондаги вазият кўриб чиқдилар, гуманитар инқирознинг олдини олиш учун афғон халқига ёрдам кўрсатиш, ушбу мамлакатнинг минтақавий иқтисодий жараёнларга интеграциялашувини таъминлайдиган инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш зарурлигини таъкидладилар. 
 
Минтақадаги мамлакатлар барқарорлиги ва хавфсизлигига таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш борасидаги халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарурлиги алоҳида қайд этилди. Учрашув якунлари бўйича қўшма баёнот қабул қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться