Андижон вилоятидаги мактабларда “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди
Андижон вилоятидаги мактабларнинг информатика ўқитувчилари ва ўқувчилари учун “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
“Digital city” технопаркида бир гуруҳ Андижон вилоятидаги информатика ўқитувчилари учун “Бир миллион дастурчи” лойиҳасининг мақсади ва аҳамияти, ахборот технологияси соҳасининг бугунги кундаги ўрни ва долзарблиги, ёшларни IT соҳасига қизиқтириш ва йўналтириш масалаларида мулоқот ташкил этилди. Мулоқот давомида ўқитувчи педагогларнинг соҳага оид бўлган саволларига ташкилотчилар томонидан батафсил жавоб берилди.
Шунингдек, ташриф буюрувчилар “Digital city” технопарки фаолияти билан яқиндан танишдилар. Технопаркда ёшларга яратилган шарт-шароитлар, амалга оширилаётган лойиҳалар, IT академиясида ташкил этилган ўқув курслари тўғрисида ма’лумотга эга бўлдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги