Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Президент Бўзатовга келди

2021-09-21 | Жамият

Президент Шавкат Мирзиёев Бўзатов туманига келиб, “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Жугинис Жуманазаров хонадонида меҳмон бўлди.

Жугинис оға рафиқаси Салима опа билан беш қизни тарбиялаб вояга етказган. Улар таълим, маданият, қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт соҳаларида фаолият юритмоқда. Кенжа қизи Улзода Жуманазорова карате бўйича Ўзбекистон чемпиони.

Давлатимиз раҳбари оиланинг турмуш тарзи, улар тимсолида бутун бўзатовликларнинг яшаш шароитлари билан қизиқди. 

Оила томорқадан унумли фойдаланмоқда. Иссиқхона ташкил этилган, мевали дарахтлар ва полиз маҳсулотлари етиштирилмоқда. 

- Бўзатовда азалдан миришкор одамлар яшайди, - деди Шавкат Мирзиёев. - Ери унумдор, шўри йўқ. Лекин узоқ йиллар имкониятлар таҳлил қилинмай, бироз эътиборсиз қолганди. Бўзатов халқидан қарзимиз бор эди. Энг яқин марказ - Кегейли тумани марказигача салкам 100 километр эди. Энди шу ернинг ўзида шароит яратиб, давлат хизматларини йўлга қўйиб, иш ўринлари ташкил этишга ҳаракат қилаяпмиз. Тадбиркорларни ишонтириб, субсидия берсак, инфратузилмани яхшилаб, аҳолини кўчиб келишга жалб этсак, бу ҳудуд катта имкониятларга эга. 

Бўзатов тумани давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2019 йилда қайта ташкил этилган эди. Кейинги икки йилда бу ерда кўп қаватли уйлар, савдо мажмуалари, минг ўринли амфитеатр, спорт майдони, Ёшлар маркази қурилди, йўллар таъмирланди. Тўқимачилик корхонаси иш бошлади.

Хонадондан чиқишда бўзатовлик экологлар, маҳаллий аҳоли вакиллари билан мулоқот бўлди.

- Ички имкониятлардан фойдаланиб, тинимсиз ҳаракат қилмасак, натижа бўлмайди. Шунинг учун Бўзатов туманини ривожлантириш бўйича алоҳида қарор қабул қилиш мақсадидамиз. Масалан, туманда 11 минг гектар унумдор ер фойдаланилмай турибди. Энди бу жойни илғор вилоятлардан бирига бириктириб, насосларини тиклаб, яхши насл ва навлар олиб келиб, етиштирилган маҳсулотларни сотиб оладиган тизим ташкил этамиз, - деди Президент.

Бўзатовликлар ҳудуддаги ўзгаришларни айтиб, бу борадаги эътибори учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться