Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Латвия Элчиси билан учрашув

2021-09-10 | Сиёсат

2021 йил 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Латвия Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Рейнис Трокшни қабул қилди.

Ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилар экан, Вазир Элчини масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ҳамда унинг кўп қиррали Ўзбекистон-Латвия ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўлида ишлашига умид билдирди.
 
Суҳбат чоғида аввал эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари ва турли даражадаги бўлажак расмий учрашувлар жадвали муҳокама қилинди.
 
Томонларниг сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштиришдан бирдай манфаатдорлиги маълум қилинди.
 
Ўзбекистон ва Латвиянинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги ва айрим минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться