Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“АрМИ-2021” Халқаро армия ўйинларида “Олтин медаллар”имиз сони тўрттага етди

2021-09-06 | Хавфсизлик соҳаси

Дунёнинг 11 давлат ҳудудларида 42 мамлакат вакилларидан иборат 277 жамоа иштирок этаётган “АрМИ-2021” Халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси яна бир йўналишда ғолибликни қўлга киритди.

“АрМИ-2021” Халқаро армия ўйинларининг “Дала ошхонаси” танловида иштирок этган Ўзбекистон жамоаси Россия, Беларусь, Вьетнам, Тожикистон каби давлат жамоаларини ортда қолдириб, умумий жамоа ҳисобига яна бир “Олтин медаль”ни олиб келдилар.

Бугунги кун ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоалари умумий ҳисобда 4 та олтин медални қўлга киритди. Булар:

1. “Содиқ дўст” мусобақасининг эркаклар жамоаси;

2. “Содиқ дўст” мусобақасининг аёллар жамоаси;

3. “Ҳарбий-тиббий эстафета” мусобақаси жамоаси;

4. “Дала ошхонаси” мусобақаси жамоаси.

Мусобақалар давом этмоқда, бугунги кунга қадар қўлга киритилган “Олтин медаль”лар мамлакатимиз Мустақиллигимизнинг 30 йиллик шодиёнасига совға бўлди. Қолган жамоаларимиздан ҳам юқори натижалар кутиб қоламиз.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться