Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Италия Ташқи ишлар вазири билан учрашув

2021-09-06 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Италия Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Luiji Di Mayo билан учрашув ўтказди.

Музокараларда сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, таълим, туризм ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Италия ҳамкорлигининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
Томонлар турли даражаларда бўлиб ўтажак тадбирлар жадвали, шу жумладан, Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари даражасида "Италия – Марказий Осиё" иккинчи вазирлар учрашуви юзасидан фикр алмашдилар.  Минтақавий хавфсизлик масалалари, хусусан, Афғонистондаги вазият кўриб чиқилди.
Италия томони Европа мамлакатлари ва бошқа давлатлар фуқароларини эвакуация қилиш жараёнини ташкил этишда кўрсатилган салмоқли ёрдам учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди. Томонлар Афғонистон йўъналишидаги алоқаларни, шу жумладан, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, шунингдек Афғонистонга инсонпарварлик юкларини етказиб беришда ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини маълум қилдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться