Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
2021-08-31 | Ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш ҳамда тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш бўйича 2021 йил 20 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган масалалар ижросини таъминлаш, шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда бозор муносабатларини чуқурлаштириш мақсадида:
1. Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг:
2021 йил 1 октябрдан бошлаб цемент (клинкер) ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғининг ставкасини 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтириш;
2022 йил 1 январдан бошлаб цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган 1 тонна оҳактош учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкасини икки баравар камайтирган ҳолда 22 500 сўм миқдорда белгилаш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Молия вазирлиги бир ой муддатда мазкур қарордан келиб чиқиб, “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.A.Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри,
2021 йил 31 август
Манба: ЎзА