Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат солиқ инспекцияларига янги бошлиқлар тайинланди

2021-08-19 | Сиёсат

Давлат солиқ хизмати органлари бошқарувида бир қатор ўзгаришлар юз берди. Хусусан, Давлат солиқ қўмитаси Раиси буйруғи билан 10 та давлат солиқ инспекциясига янги бошлиқлар тайинланди.

Каримов Толибжон Адилбекович Андижон вилояти Балиқчи тумани давлат солиқ инспексияси бошлиғи этиб тайинланди.

Толибжон Каримов 1984 йилда Андижон вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2005 йилда Фарғона солиқ коллежини, 2011 йилда Андижон давлат университетини, 2014 йилда Солиқ академиясини солиқлар ва солиққа тортиш мутахассислиги бўйича тамомлаган.
 
У солиқ органларидаги фаолиятини 2005 йилда Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси Бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга маблағ тўплаш бўлими давлат солиқ инспектори сифатида бошлаган.
 
Т.Каримов янги лавозимга тайинлангунга қадар Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси Солиқ назорати бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.
Толибжон Каримов солиқ хизматининг I даражали инспектори.
 
Ахмадова Комила Комиловна Бухоро вилояти Когон шаҳар давлат солиқ инспексияси   бошлиғи этиб тайинланди.
Комила Ахмадова 1991 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2012 йилда Бухоро давлат университетини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.У солиқ органларидаги фаолиятини 2016 йилда Қоровулбозор тумани давлат солиқ инспексияси Камерал назорат шўбаси давлат солиқ инспекторлигидан бошлаган.
 
К.Ахмадова янги лавозимга тайинлангунга қадар Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси Қўшилган қиймат солиғи мамуриятчилиги бўлими давлат солиқ бош инспектори вазифасида ишлаб келаётган эди.
Комила Ахмадова солиқ хизматининг I даражали инспектори.
 
Латипов Алишер Рустамович Бухоро вилояти Когон тумани давлат солиқ инспексияси бошлиғи этиб тайинланди.
Алишер Латипов 1987 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2008 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
 
У солиқ органларидаги фаолиятини 2009 йилда Бухоро вилояти Ғиждувон тумани давлат солиқ инспексияси Юридик шахсларни солиққа тортиш бўлими Солиқ тўловчилар ҳисоботларини қабул қилиш ва таҳлил этиш шўбаси катта инспектори сифатида бошлаган.
 
А.Латипов янги лавозимга тайинлангунга қадар Бухоро вилояти Когон шаҳар давлат солиқ инспексияси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.
Алишер Латипов солиқ хизматининг I ​ даражали инспектори. 
 
Ўроқов Ориф Шавқиддинович Бухоро вилояти Ғиждувон тумани давлат солиқ инспексияси бошлиғи этиб тайинланди.
Ориф Ўроқов 1984 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2006 йил Тошкент молия институтини бухгалтерия ҳисоби ва аудит мутахассислиги бўйича тамомлаган
У солиқ органларидаги фаолиятини 2006 йилда Бухоро шаҳар давлат солиқ инспексияси Юридик шахсларни солиққа тортиш бўлими давлат солиқ инспектори сифатида бошлаган.
 
О.Ўроқов янги лавозимга тайинлангунга қадар Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси Бухгалтерия бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.
Ориф Ўроқов солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси. 
 
Эргашев Муҳаммад Абдулхақович Самарқанд вилояти Паяриқ тумани давлат солиқ инспексияси бошлиғи этиб тайинланди.
Муҳаммад Эргашев 1982 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2011 йилда Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган.
У солиқ органларидаги фаолиятини 2007 йилда Ургут тумани давлат солиқ инспексияси ЭҲМ операторлигидан бошлаган.
 
М.Ергашев янги лавозимга тайинлангунга қадар Ургут тумани давлат солиқ инспексияси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди
Муҳаммад Эргашев Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси.
 
Фарсаханов Хасан Наби ўғли Сирдарё вилояти Гулистон тумани давлат солиқ инспексияси бошлиғи этиб тайинланди.

Хасан Фарсаханов 1991 йилда Жиззах вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2013 йилда Гулистон давлат университетини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У солиқ органларидаги фаолиятини 2017 йилда Гулистон шаҳар давлат солиқ инспексияси Жисмоний шахслар солиқ маъмуриятчилиги бўлими давлат солиқ инспекторлигидан бошлаган.
 
Х.Фарсаханов янги лавозимга тайинлангунга қадар Гулистон тумани давлат солиқ инспексияси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Хасан Фарсаханов солиқ хизматининг III даражали инспектори.
 
Ахмедов Алишер Суванович Навоий вилояти Кармана тумани давлат солиқ инспексияси   бошлиғи этиб тайинланди.
Алишер Ахмедов 1981 йилда Навоий вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2010 йил Навоий давлат педагогика институтини, 2017 йил Солиқ академиясини солиқ ва солиққа тортиш мутахассислиги бўйича тамомлаган.
 
У солиқ органларидаги фаолиятини 2012 йилда Навоий вилояти Кармана тумани давлат солиқ инспексияси ходими сифатида бошлаган. А.Ахмедов янги лавозимга тайинлангунга қадар Навоий вилояти Зарафшон шаҳар Давлат солиқ инспексияси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.
Алишер Ахмедов солиқ хизматининг I даражали инспектори.
 
Эргашев Фарҳод Зиядуллаевич Навоий вилояти Навбаҳор тумани давлат солиқ инспексияси   бошлиғи этиб тайинланди.
Фарҳод Эргашев 1983 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2009 йил Тошкент молия институтини тамомлаган.
У солиқ органларидаги фаолиятини 2014 йилда Навоий вилояти Нурота тумани давлат солиқ инспексияси Солиқ текширувлари шўбаси давлат солиқ инспектори сифатида бошлаган.
 
Ф.Ергашев янги лавозимга тайинлангунга қадар Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.
Фарҳод Эргашев солиқ хизматининг II ​даражали инспектори.
 
Шомуродов Зохиджон Бобоназарович Навоий вилояти Зарафшон шаҳар давлат солиқ инспексияси бошлиғи этиб тайинланди.
Зохиджон Шомуродов 1983 йилда Навоий вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2003 йил Бухоро солиқ коллежини, 2007 йил Солиқ академиясини солиқлар ва солиққа тортиш мутахассислиги бўйича тамомлаган. У солиқ органларидаги фаолиятини 2003 йилда Навоий шаҳар давлат солиқ инспексияси Жисмоний шахсларга солиқ солиш ва назорат бўлими давлат солиқ инспектори сифатида бошлаган.
 
З.Шомуродов янги лавозимга тайинлангунга қадар Қизилтепа тумани давлат солиқ инспексияси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Зохиджон Шомуродов солиқ хизматининг III даражали инспектори. 
 
Эшболтаев Хумоюн Абдуражабович Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар давлат солиқ инспексияси бошлиғи этиб тайинланди.

Хумоюн Эшболтаев 1992 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2014 йил Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.
 
У солиқ органларидаги фаолиятини 2015 йилда Қарши шаҳар давлат солиқ инспексияси Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, таҳлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлими давлат солиқ инспектори сифатида бошлаган.
 
Х.Ешболтаев янги лавозимга тайинлангунга қадар Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар давлат солиқ инспексияси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
 
Хумоюн Эшболтаев солиқ хизматининг II даражали инспектори.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться