Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Энергетика соҳасида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш

2021-08-17 | Экология

Республикада йилига қарийиб 1,0 млн тонна ташланмалар турғун манбалардан ташланиб, шундан, 21,3 фоизи энергетика соҳаси ҳиссасига тўғри келади.

Таъкидлаш жоизки, Энергетика вазирлиги тасарруфидаги иссиқлик электр станцияларидан атроф-муҳитга таъсирларни камайтириш мақсадида 4 тасида чанг-газ тозалаш ускуналари модернизация қилинади ҳамда 9 та йирик станцияларнинг 36 та устувор манбалари ташланмаларни автоматик таҳлил қилувчи станциялар билан жиҳозланади.

Энергетика соҳасида атмосферага ташланмаларни янада камайтириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича янги лойиҳаларни ишга тушуриш мақсадида:

– жорий йил якунига қадар, Навоий ҳамда Самарқанд вилоятларида ҳар бирининг қуввати 100 МВтдан бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станцияларини ишга тушуриш;

– 2022 йилда, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳар бирининг қуввати 220 МВтдан бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станциялари;

– 2023 йилда, Бухоро вилоятида умумий қуввати 1000 МВт бўлган 2 та шамол электр станцияси ҳамда Навоий вилоятида қуввати 200 МВт ва Сурхондарё вилоятида қуввати 457 МВт бўлган бўлган қуёш фотоэлектр станцияларининг қурилиши;

– 2024 йилда, Навоий вилоятида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш режалаштирилмоқда.

Натижада, жами ишга тушириладиган янги қувватлар эвазига умумий 2 797 МВт электр энергияси ишлаб чиқарилади ҳамда ўз ўзидан, атроф-муҳитга етказилаётган зарарли газларнинг миқдори бир мунча камайишига эришилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Поделиться