Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Георгий Аъзамов хотирасига бағишланган халқаро шахмат турнири бошланди

2021-08-16 | Спорт

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Аъзамов хотирасига бағишланган XIV анъанавий халқаро шахмат турнирининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва спорт вазири, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Азиз Абдухакимов иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Маросимида жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ҳам сўз олиб, ҳамюртимиз Георгий Аъзамов ҳақида ўзининг илиқ фикрларини баён этди.

Турнирда 12 давлатдан 160 нафарга яқин шахматчи иштирок этмоқда.

Муҳаммад АМИН (сурат)

Манба: ЎзА

Поделиться