Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

XXVIII халқаро математика олимпиадаси (IMC) ғолиблари муносиб тақдирланди

2021-08-13 | Жамият

Ўзбекистонлик талабалар 28-Халқаро математика олимпиадасида 15 та медал соҳиби бўлишди. Ғолиб талаба-ёшлар Ўзбекистон миллий университетида муносиб тақдирланди.

Ушбу тақдирлаш маросимда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов, вазир ўринбосари Расулжон Хакимов, Ўзбекистон миллий университети ректори Ином Маджидов, Тошкент давлат техника университети ректори Садриддин Туробжонов, Математика институти илмий ходими Беҳзод Қурбонбоев, ЎзМУ проректорлари ва  профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Вазир А.Тошқулов ва ректор И.Маджидов университетнинг 13 нафар келажак олимларини мазкур ютуқ билан қутлаб, уларни халқаро олимпиадага тайёрлаган устозлари “Алгебра ва функсионал анализ” кафедраси катта ўқитувчиси Фарходжон Хайдаров ҳамда Математика институти илмий ходими Беҳзод Қурбонбоевларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Математик талабалар ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар (моноблок компютер, планшет ва китоб жамланмалари) билан тақдирланди.

Маьлумот ўрнида, ушбу олимпиадада 55 дан ортиқ давлатдан 592 нафар талаба иштирок этган. Жумладан, АҚШ, Россия, Германия, Буюк Британия, Хитой, Полша, Исроил, Гретсия, Испания, Австралия, Франция каби давлатларнинг нуфузли университетларида таҳсил олаётган талаба-ёшлар қатнашган. Мазкур олимпиадада талабаларимиз юқори натижа кўрсатиб, жами 15 та – 5 та олтин, 6 та кумуш, 4 та бронза медал ва 2 та фахрий ёрлиқни қўлга киритишди.
 
Ушбу халқаро олимпиадада Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети Математика факултетидан 13 нафар талаба қатнашиб, улардан 3 нафари олтин, 5 нафари кумуш, 3 нафари бронза медали ва 2 та фахрий ёрлиқ сохиби бўлдилар.
 
Ғолиб талабаларимиз билан танишинг:
 
Олтин:
 
1. Абдушукур АҲАДОВ — 2 курс талабаси;
 
2. Жасурбек ИМОМОВ — 2 курс талабаси;
 
3. Мафтуна САМАТБОЕВА — 3 курс талабаси.
 
Кумуш:
 
1. Шаҳзод ҚУРОҚБОЕВ — 3 курс талабаси;
 
2. Дониёр ЯЗДОНОВ — 3 курс талабаси;
 
3. Жаҳонгир ТУРАЕВ — 2 курс талабаси;
 
4. Жаҳонгир НОРБОЕВ — 1 курс талабаси;
 
5. Даврбек ОЛТИБОЕВ — 3 курс талабаси.
 
Бронза:
 
1. Лазиз АБДУЛЛАЕВ — 2 курс талабаси;
 
2. Нилуфар РАЖАБОВА — 3 курс талабаси;
 
3. Жаҳонгир ТУРСУНБОЕВ — 3 курс талабаси.
 
Фахрий ёрлиқ:
 
1. Жавоҳир ИСКАНДАРОВ — 2 курс талабаси;
 
2. Нодирбек ҒАФФОРОВ — 2 курс талабаси.
 
Буларнинг барчаси мамлакатимизда таьлим, илм-фан, истеьдодли ёшлар сафини кенгайтириш борасидаги кенг кўламли ислоҳотларнинг амалий натижасидир.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться