Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳри. Аҳоли мурожаатларининг ҳар бири эътиборда

2021-08-02 | Жамият

Аввал хабар берганимиздек, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Максудов 2021 йил 26 июль куни Сергели туманидаги «Ўзгариш» маҳалласида пойтахт аҳолиси учун сайёр қабул ўтказганди. Ана шу тадбир давомида қўмита раиси кўриб чиқилаётган масалалар қандай ечим топгани бир ҳафтадан кейин қайта муҳокама қилинишини маълум қилганди.

Бугун, яъни 2 август куни мазкур маҳаллада экологияга оид масалалар бўйича навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди. Олдинги мулоқотда кўтарилган 21 та масаланинг 14 таси бажарилгани, 5 та муаммони батараф этиши бўйича Ишчи гуруҳлари фаолият олиб бораётгани, 2 масала бўйича мурожаатчиларга тушунтириш берилгани таъкидланди. Кўрилган чоралар туфайли Сергели ва Яккасарой туманларининг айрим ҳудудларида тарқалаётган бадбўй ҳид 70-80 камайгани эътироф этилди. Уни бутунлай йўқотиш бўйича тегишли ташкилотлар амалга оширилаётган режалар хусусида сўз юритилди.

Навбатдаги қабулда эса Бектемир сув тозалаш иншооти билан боғлиқ ноқулайликлар, Учтепа тумани Ширин маҳалласидаги дарахтларни суғориш учун оқар сув келтириш, Юнусобод тумани «Буюк Турон» маҳалласидаги дарахтларнинг қуриб кетган шохларини буталаш каби 15 та масала кўриб чиқилди.

Ҳар бир масаланинг ечими бўйича масъулларга аниқ вазифалар берилди. Улар қандай бажарилгани 7 кундан кейин яна кўриб чиқилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Поделиться