Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Кумушхон Файзуллаева Токио-2020 Олимпиадасини олтинчи поғонада якунлади

2021-08-02 | Спорт

Оғир атлетика бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган вакиламиз Кумушхон Файзуллаеванинг якуний натижаси маълум.

-76 кг вазн тоифасида иштирок этган Файзуллаева даст кўтаришда 101 кг, силтаб кўтаришда 126 кг, умумий ҳисобда эса 227 кг натижа қайд этди. Ҳамюртимиз бу билан Олимпиадани олтинчи поғонада якунлади. Бу вазн тоифасида эквадорлик Нейси Дахомес умумий ҳисобда 263 кг кўрсаткич билан ғалаба қозонди. Кумуш медаль АҚШ, бронза медали эса Мексика вакилаларига насиб этди. Оғир атлетика, -76 кг:

1. Нейси Дахомес (Эквадор) – 263 (118+145) кг;
2. Катерин Нйе (АҚШ) – 249 (111+138) кг;
3. Ареми Завала (Мексика) – 245 (108+137) кг . . .
6. Кумушхон Файзуллаева (Ўзбекистон) – 227 (101+126) кг.

Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Поделиться