Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жиззах вилоятида янги IT-Инкубация маркази очилди

2021-07-29 | Жамият

Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиалида IT​-Инкубация марказини очилиш маросими бўлиб ўтди.

IT-Инкубация марказининг очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси, Инновацион ривожланиш вазирлигининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси раҳбар ва ходимлари, Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали, “SAMBHRAM IT” университети вакиллари ҳамда IT Парк мутахассислари иштирок этди.
 
Тадбир чоғида инновацион лойиҳаларининг тақдимоти бўлиб ўтди - “WEBPROGRESS” дастурлашни ўрганиш учун онлайн платформаси, “Инновацион Мактаб” ўқувчиларга маълумотни сақлаш ва тезкор алмашиш учун инноватсион платформаси ва логистика хизматларини ишга тушириш учун дастурий та’минот.
 
Мазкур IT-Инкубация марказида ёш стартапчиларга ўз ғояларини амалга ошириш учун барча шароитлар яратилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться