Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Президент Меҳрибонлик уйидаги шароитларни кўздан кечирди

2021-07-28 | Ёшлар

Президент Шавкат Мирзиёев 28 июль куни Тошкент шаҳридаги  21-Меҳрибонлик уйини бориб кўрди.

Бу муассасада 122 нафар ўғил-қиз тарбияланмоқда. Уларнинг 47 нафари етим, 75 нафари ижтимоий етим болалардир. Таълим масканида малакали ўқитувчилар, психолог, логопед, дефектологлар фаолият юритмоқда. Робототехника, ментал арифметика, сартарошлик, пазандалик, тикувчилик тўгараклари ташкил этилган. Спорт машғулотларида болалар саломатлигини мустаҳкамлаш билан бирга  республика ва халқаро мусобақаларда совриндор ҳам бўлмоқда.

Давлатимиз раҳбари бу ерда яратилган шароитлар билан танишди, болаларнинг машғулотларини кўздан кечирди.

- Бугун келишимиздан мақсад сизлар билан кўришиб, сизларнинг тимсолингизда барча тарбияланувчилар учун шароитларни бундан-да яхшилаш, иложи борича, оиладагидек муҳит, тарбия ташкил қилиш. Ҳамма билан тенг бўлиб таълим-тарбия олишингиз, олийгоҳларда ўқиб, касб эгаллашингиз, уй ва иш билан таъминланиб, ҳаётда муносиб ўрин топишингиз учун имкониятлар яратамиз. Шуни билингларки, сизларнинг ота-онангиз, ватанингиз бор. Давлат сизларни ҳеч қачон эътиборсиз қолдирмайди, - деди Президент.

Меҳрибонлик уйида шароитлар яхши. Лекин болалар билан якка тартибда ишлаш, уларни касбга йўналтириш талаб даражасида эмас. Тарбияланувчиларнинг 18 ёшдан кейинги мустақил ҳаёти, олий маълумот олиши ва бандлигига кўмаклашувчи масъул идора йўқ.

Шу боис давлатимиз раҳбари барча Меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернатларни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси масъуллигига ўтказиш таклифини билдирди.

– Бу муассасаларнинг моддий ҳомийси бор, маънавий ҳомий керак. Бу ҳам савоб, ҳам керакли иш, – деди Шавкат Мирзиёев.

Мамлакатимизда 16 та Меҳрибонлик уйи ва 4 та Болалар шаҳарчаси бор. Уларда 1 минг 823 нафар ўғил-қиз яшаб, ўқимоқда. 86 та махсус мактаб-интернатда 21 минг 363 нафар бола тарбияланмоқда. Ушбу муассасалар, синов тариқасида, Миллий гвардия масъуллигига ўтказилиши белгиланди. Болаларга ихтисослашган таълим бериш ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича методика яратиш вазифаси қўйилди. Меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернатларни фан, санъат ва спорт ташкилотлари билан боғлаб, тарбияланувчиларнинг қобилиятини ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться