Бугун, 28 июль куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Пресс-клубнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Ж. Эгамбердиев қатнашди. Нуфузли меҳмон сифатида Халқаро Пресс-клуби, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Ш. Қудратхўжа иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Марказий аппарати, тизимидаги корхона ва ташкилот раҳбарлари ва ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, ТАТУ нинг раҳбарлари ва профессор-ўқитувчилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Мазкур тадбир доирасида ташкил этилган Пресс-клубнинг фаолияти, мақсади ва вазифалари, келгуси режаларига доир давра суҳбати ўтказилди.
Жорий йилнинг 16 июнь куни давлатимиз раҳбари Ш. Мирзиёев “Халқаро Пресс-клуб”- очиқ фуқаролик жамиятининг тимсоли сифатида қабул қилинаётганлиги сабабли, бундай пресс-клублар мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этилиши, ижтимоий-иқтисодий тараққиётни тезлаштиришга самарали та’сир кўрсатишини алоҳида та’кидлаб ўтган эди.
Бугунги кунда дақиқа сайин ўзгариб, ривожланиб бораётган жамиятимизда давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ички ва ташқи сиёсат тўғрисидаги холис ахборотни кенг жамоатчиликка етказиш, олиб борилаётган ислоҳотлар борасида одамларни ўйлантираётган саволлар, безовта қилаётган муаммоларни туб моҳиятига етиб бориб, жавоб излаш, жамоатчилик фикрини шакллантириш, барча соҳалар фаолиятида шаффофлик ва очиқликни таъминлашда Пресс-клубнинг ўрни беқиёсдир.
Ушбу Пресс-клубнинг ташкил қилинишидан асосий мақсад - таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда талабалар билан очиқлик ва шаффофлик принсиплари асосида очиқ мулоқот ўрнатиш, экспертлар билан биргаликда AKT соҳасидаги таълимда мавжуд муаммо ва таклифларни муҳокама қилиш ва кўриб чиқиб, керакли чоралар кўриш ва мавжуд муаммолларни бартараф этишдир.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги