Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ДБРК ва Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди

2021-07-27 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 26-27 июль кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари И. Бокижонов бошчилигидаги делегацияси иқлим ўзгариши бўйича Марказий Осиё конференциясида иштирок этди.

Конференция давомида Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссияси (ДБРК) ва Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлимга ўзгаришига барқарорлик ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Маълумот учун: Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссияси - Марказий Осиёда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш бўйича ҳамкорликнинг минтақавий механизми. 2019 йильдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссиясининг раиси ҳисобланади.

Ушбу ҳужжат томонлар ўртасида қуйидаги минтақавий дастурлар доирасида ҳамкорлик ўрнатишни назарда тутади, уларнинг умумий миқдори 20 миллион AҚШ долларидан ортиқ:

– «Марказий Осиёда иқлим ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда ердан комплекс фойдаланиш»;

– «Орол денгизи минтақасининг экологик йўналтирилган минтақавий ривожланиши»;

– «Яшил Марказий Осиё»;

– «Кам углеродли иқтисодий ривожланиш учун Қозоғистон ва Марказий Осиёда яшил иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш».

Ҳамкорликнинг асосий йўналишларидан бири бу 2030 йилгача Марказий Осиёни барқарор ривожланиши бўйича атроф-муҳитни муҳофаза қилиш минтақавий дастурини амалга оширишда ёрдам беришдир, унинг доирасида германиялик ҳамкорлар ДБРК бўлинмалари мутахассислари, шу жумладан ДБРК Илмий Aхборот Маркази билан биргаликда фаолият олиб бориши учун интеграциялашган халқаро экспертни жалб қилишни режалаштирмоқдалар.

Эришилган келишувларни амалий тадбиқ этиш мақсадида мақсадида Минтақавий дастур доирасида тегишли Йўл харитаси ва мақсадли кўрсаткичлар ишлаб чиқилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Поделиться