Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат экология қўмитаси раисининг ўринбосари Иқлим ўзгариши бўйича масалалари бўйича Марказий Осиё конференциясининг юқори даражадаги тадбирида нутқ сўзлади

2021-07-27 | Экология

Жорий йил 27 июль куни Душанбе шаҳрида Давлат экология қўмитаси раисининг ўринбосари И. Боқижонов иқлим ўзгариши бўйича Марказий Осиё конференциясининг юқори даражадаги тадбирида нутқ сўзлади.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари Марказий Осиё минтақавий экологик маркази (МОМЭМ) раҳбариятини ташкилот ташкил этилганлигининг 20 йиллиги билан табриклаб, минтақавий алоқаларни ўрнатишда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув ресурслари, шунингдек, иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашиш ва унга мослашиш борасидаги ташаббусларни амалга оширишда МОМЭМнинг аҳамияти муҳимлигини таъкидлади.

И. Бокижонов ўз нутқида конференция иштирокчиларининг эътиборини Aмударё дельтасида сув экотизимларини тиклаш, қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш ва Оролбўйи ҳудудида экологик вазиятни яхшилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан олиб борилаётган экологик ислоҳотларга қаратди.

Шу билан бирга, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари қўллаб-қувватлаган ташаббус билан қабул қилинган БМТ Бош ассамблеясининг "Оролбўйи - экологик инновациялар ва технологиялар зонаси" махсус резолюциясига алоҳида тўхталиб ўтди.

Нутқ сўнггида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгариши ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни таъминлаш соҳасида ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлашга умид билдирди ва МОМЭМ билан ҳамкорликни кенгайтириш учун барча имкониятларни ишга солишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Поделиться