Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қозоғистон Республикаси экология, геология ва табиий ресурслар вазири билан учрашув
2021-07-27 | Экология
Аввал хабар берилгандек, айни вақтда Душанбе шаҳрида бўлиб ўтаётган Иқлим ўзгариши бўйича Марказий Осиё конференцияси доирасида Давлат экология қўмитаси раисининг ўринбосари И. Боқижонов ҳамда Қозоғистон Республикаси экология, геология ва табиий ресурслар вазири М. Мирзагалиев ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда сув ресурслари, айланма иқтисодиёт ва қаттиқ чиқиндилар бўйича қўшма ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга томонлар Сирдарё ҳавзасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва сув сифати бўйича қўшма ишчи гуруҳ ишини жадаллаштиришга келишилди.
Бундан ташқари, Қозоғистон томони C5 + 1 иштирокчилари мамлакатларининг онлайн учрашувига таклифномани тақдим этди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги