Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сирдарё вилоятида “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитувчилари тақдирланди

2021-07-27 | Жамият

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида uzbekcoders.uz платформаси орқали умумта’лим мактаблари Информатика фани ўқитувчилари учун ўтказилган танлов натижасига кўра, TOP-100 та ўқитувчилар рўйхатига кирган Сирдарё вилоятидан 2 нафар ўқитувчилар тақдирланди.

“Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитувчиларини тақдирлаш маросими IT parkning Сирдарё филиалида ўтказилди. Тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси, Вилоят халқ таълими бошқармаси, IT parkning Сирдарё филиали масъул ходимлари иштирок этди.
 
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган ушбу “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитувчиларига Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан диплом ҳамда пул мукофотлари топширилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться