Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фарғонада хотин-қизлар ва ёшлар ўртасидаги жиноятларга мутасаддилар бефарқ бўлмоқда

2021-07-24 | Жамият

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жиноят ишлари бўйича шаҳар, туман судлари томонидан 623 нафар аёлларга нисбатан 561 та жиноят иши кўрилган бўлиб, 298 та жиноят иши бўйича 350 нафар аёлларга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган. Бу ҳақида Фарғона вилояти суди раиси Шуҳратжон Камолов халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясидаги ахборотида маълум қилди.

Статистик маълумотлар таҳлили Қўқон, Фарғона, Марғилон шаҳарлари, Олтиариқ, Қува, Ўзбекистон туманларидаги мутасадди ташкилот раҳбарларининг аёллар жиноятчилигини олдини олиш борасидаги фаолияти бугунги кун талаби даражасида ташкил этилмаганлигини кўрсатмоқда.

Жумладан, жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2021 йил 6 майдаги ҳукмига кўра, Ф.Турсунова Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғирлик) билан судланиб, унга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Судланган Ф.Турсунованинг шахси ўрганилганида ишсиз, қарамоғида эса икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги аниқланди. 

Бу аёлнинг жиноят содир этишига моддий томондан етишмовчилик сабаб бўлганлиги, бу эса унинг муаммоларига ўзи яшаб келган маҳалла фуқаролар йиғини томонидан етарлича эътибор қаратилмаганлигидан, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳамда хотин-қизлар билан ишлаш бўлимлари томонидан аёлларнинг муаммоларини ўрганиш, уларга моддий ва маънавий кўмак бериш, қўллаб-қувватлаш борасидаги чора-тадбирлар самарали йўлга қўйилмаганлигидан далолат беради.

Шунингдек, ўтган даврда 1 минг 993 нафар ёшларга нисбатан 1 минг 663 та жиноят иши судлар томонидан мазмунан кўриб ҳал этилган бўлиб, шундан 181 нафарини вояга етмаганлар ташкил этган.

Жумладан, вояга етмаганларнинг 12 нафари қасддан баданга оғир шикаст етказиш, 11 нафари қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш,  9 нафари енгил тан жароҳати етказиш, 19 нафари талончилик, 17 нафари фирибгарлик, 100 нафари ўғирлик, 4 нафари транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, 9 нафари безорилик жиноятларни содир этган.

Манба: ЎзА

Поделиться