Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Вилоят ҳокими ташаббуси билан "Меҳр улашайлик!" тадбири ўтказилди
2021-07-23 | Жамият
Вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг Муборак тумани "Ниёзхон" қишлоғида бўлиб ўтган сайёр қабули давомида берган кўрсатма ва топшириқларига асосан, ижтимоий ҳимояга мухтож, кам таъминланган оила фарзандларини кийим-бош билан таъминлаш мақсадида Қарши шаҳрида "Меҳр улашайлик!" тадбири ҳомий ташкилотлар томонидан ўтказилди.
Мазкур тадбирда вилоятимиз туман (шаҳар)ларидан 50 нафар вояга етмаган ёшлар иштирок этишди ва ҳомий ташкилотлар томонидан қимматбаҳо кийим-кечаклар билан тақдирланишди.
Манба: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги