Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Президенти ва Покистон Бош вазирининг музокаралари бошланди
2021-07-15 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон 15 июль куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
Кўксарой қароргоҳида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Покистон давлат мадҳиялари янгради.
Маросимда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари ҳам ҳозир бўлди.
Айни пайтда тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти