Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Entrepreneurship World Cup - 2021” миллий босқичи натижалари эълон қилинди.

2021-07-12 | Жамият

Ўзбек стартапи “Ентрепренеуршип Wорлд Cуп” доирасида Ар-Риёдга ташриф буюради.

IT Park томонидан 13 та  ИТ-компанияларининг лойиҳалари иштирокида Ўзбекистонда халқаро “Ентрепренеуршип Wорлд Cуп” мусобақасини ўтказди. IT Park акселерация дастуридан ўтаётган “Смартдеалс” МЧЖнинг ғолиб жамоаси шу йил ноябр ойида Ар-Риёдга ташриф буюриб, 1 миллион доллар миқдоридаги пул мукофоти учун кураш олиб боради.
 
IT Park бутун дунёдаги тадбиркорликни қўллаб-қувватловчи энг йирик стартап-екотизими Entrepreneurship World Cup (ЕWC) инновацион лойиҳалар халқаро танловни ўтказди. Танлов Миск Фоундатион (Саудия Арабистони), Глобал Эдуcатион & Леадершип Фоундатион (Ҳиндистон) ва Глобал Энтрепренеуршип Нетwорк (АҚШ) билан ҳамкорликда ташкил этилди. Танловда ишбилармонлик масалалари ва жамиятнинг турли соҳалардаги муаммоларини, шу жумладан иш билан таъминлаш, логистика, таълим, транспорт ва бошқаларни ҳал қилиш учун 13 компания ўз лойиҳалари билан иштирок этди. 
 
ЭWC танлови иштирокчилари орасида Kadabra, Hopme, 2work, Micros24, Yulda, Future Lab, EduCare, Homework Online, TalabamizUZ, Hey Taksi, Aidiabet, A1Kafe, каби лойиҳалар асосчилари ҳам бор эди.
 
Танлов якунларига мувофиқ, ғолибликни қуйидаги лойиҳалар эгаллади:
 
1-ўрин: ҳозирда IT Park акселерация дастурида ўтаётган Смартдеалс МЧЖ компаниясининг Ҳопме лойиҳаси (https://hopme.shop/),
 
2-ўрин: Homework Online лойиҳаси;
 
3- ўрин: IT Park акселерация учинчи тўлқин дастуридан ўтган 2work лойиҳаси (https://2work.uz/).
 
“Entrepreneurship World Cup”да қатнашиш рақобатчиларга ўқув материалларидан фойдаланиш имкониятини беради, устозлар ва ахборот технологиялари соҳасидаги халқаро экспертларнинг ҳакамлар ҳай’ати олдида ўз лойиҳаларини тақдим этиш учун яхшироқ тайёргарлик кўришлари учун ёрдам беради.
 
Ғолиб жамоа шу йилнинг ноябрь ойида Ар-Риёдда (Саудия Арабистони) Entrepreneurship World Cup финал мусобақаси доирасида Ўзбекистон номидан қатнашиши мумкин. Иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган жамоалар, шунингдек, қолган финалчилар билан бир қаторда баҳоланади ва Ар-Риёдга бориб, 1 миллион долларлик пул мукофоти учун курашиш имкониятига эга бўладилар. Танловнинг якуний босқичида дунёнинг турли бурчакларидан 100 дан ортиқ компаниялар иштирок этишади, улар таълим серверларидан бепул фойдаланиш имкониятига эга бўладилар, тадбир ташкилотчиларидан 75 миллион АҚШ долларигача бўлган мукофотлар ва совғалар олишади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться