Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Андижонда Президент мактаби қурилмоқда

2021-07-05 | Жамият

Андижон шаҳри марказида 168 ўринли Президент мактаби қад ростламоқда.

Президентимизнинг 2019 йил 20 февралдаги “Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, жорий йилда Андижон, Навоий, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида Президент мактабларини қуриш белгиланган.  

Шу кунларда Андижон шаҳрининг марказий кўчаси – Навоий шоҳкўчасида қарийб 2 гектар майдонда Президент мактаби қурилиши қизғин давом этмоқда. Қурилиш ишлари “Шаҳрихон ихтисослашган қурилиш” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан амалга оширилмоқда.

– Қурилиш ишлари белгиланган лойиҳа, меъёрлар асосида олиб борилмоқда, – дейди “Шаҳрихон ихтисослашган қурилиш” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Умриддин Мирзаалиев. – Комплексдаги асосий бинолар кўтарилди, мутахассис ва қурувчиларимиз тинимсиз иш олиб бормоқда. Насиб этса, объект ўз вақтида, яъни жорий йилнинг октябрь ойида фойдаланишга топширилади.  

Президент мактаби комплексида икки қаватли 2 та ўқув блоги, кутубхона, уч қаватли ётоқхона, меҳмонхона, ошхона, шунингдек, спорт ва гимнастика заллари, бассейн, автомобиллар учун тураржой барпо этилади.  

Мактаб ҳудудида ўзига хос ландшафт яратилади, манзарали дарахт кўчатлари, гуллар экилади. Жорий йилда Андижондаги Президент мактабининг 5-10 синфлари учун 144 нафар ўқувчи қабул қилинади.

Манба: ЎзА

Поделиться