Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қорақалпоғистон Республикаси тадбиркорлари билан учрашув бўлиб ўтди

2021-07-05 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигида ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Қорақалпоғистон Республикасига йўл олди.

Нукус шаҳрида тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди ва унда 200 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларининг вакиллари қатнашди. Ҳар бир тилга олинган муаммо тегишли вазирлик ва идораларнинг биринчи шахсларини жалб қилган ҳолда ҳар томонлама кўриб чиқилди, натижада манзилли тарзда тадбиркорлар эҳтиёжларига тўлиқ жавоб берадиган оптимал ечимлар ишлаб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться