Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қўқон шаҳри Туркий кенгашнинг илк туризм пойтахти дея эълон қилинди
2021-06-24 | Туризм
Айни кунларда Қўқон шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг Туризм масалалари бўйича вазирларининг VI йиғилиши ва Туризм бўйича Ишчи гуруҳнинг XV йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
«Халқ сўзи» мухбири Ботир ОМОНнинг хабар беришича, Бош вазири ўринбосари - Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ўз нутқида Ўзбекистон томони Қўқон шаҳри номзодини илгари сурган ва иштирокчилардан мазкур шаҳарни Туркий кенгашнинг илк туризм пойтахти сифатида эълон қилиш ташаббусини қўллаб қувватлашини сўраган.
Таклиф барча томонидан қўллаб-қувватланган ва Қўқон шаҳри Туркий кенгашнинг илк туризм пойтахти дея эълон қилинди.
Шундан сўнг Қўқон шаҳри ҳокими Маъруфжон Усмоновга рамзий калит топширилди.
Шунингдек, бугун тадбир доирасида ўзбек санъати юлдузлари иштирокида концерт дастури ўтказилиши режалаштирилган.
Манба: «Халқ сўзи»