Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Литва элчиси билан биринчи учрашув

2021-06-18 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 17 июнь куни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида вазирнинг биринчи ўринбосари Илҳом Норқуловнинг Литва Республикасининг Ўзбекистондаги қайта тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ейтвидас Баярунас билан биринчи учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Литванинг мамлакатимиздаги фахрий консули Фарух Кадирбеков ҳамда Интеграция ва икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш департаменти ҳамда вазирликнинг Инновация ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш департаменти вакиллари ҳам иштирок этишди.

Муҳокама учун асосий мавзулар узоқ муддатли ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари бўлди. Меҳмонларга Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, камбағалликни қисқартриш, қишлоқ хўжалиги, ер муносабатларини такомиллаштириш, IТ-технологиялар, инсон капитали ва бошқалар мавзулар ҳақида маълумот берилди.

Жаноб Еитвидас Баярунас Литва Республикасида асосий ривожланиш йўналишларини ва мамлакатимизга қизиқиш билдирган бир қатор соҳаларни таъкидлади. Улар орасида кичик ва ўрта бизнес, транспорт ва логистика, мебел ишлаб чиқариш ва ахборот технологиялари ўрин олган. Шунингдек, элчи келаси йили ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказиш режалаштирилганлигини, ушбу мажлис юзага келган масалаларни муҳокама қилиш ва икки давлат ўртасида келгусидаги ҳамкорлик учун таклифларни ишлаб чиқишга туртки беришини таъкидлади. Ўз навбатида, Литва давлати вакиллари яқин вақт ичида Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган "Пандемиядан кейинги даврда иқтисодий ривожланишнинг янги йўналишлари" халқаро конференциясида иштирок этиш учун таклиф этилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Литва Иқтисодиёт ва инновация вазирлиги вакиллари иштирокида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг кейинги йўналишларига ойдинлик киритиш учун онлайн - видеоконференция ташкил этишга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться