Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда ШҲТнинг 20 йиллик юбилейига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

2021-06-16 | ШҲТ

Бугун Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ)  Ижроия қўмитасида Шанхай ҳамкорлик ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги декларация ҳамда Терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш тўғрисидаги Шанхай конвенсияси қабул қилинганининг 20 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур фундаментал ҳужжатлар 21 аср бошида Евроосиё марказида хавфсизлик, тинчлик ва барқарорликка нисбатан юзага келган янги таҳдидлар муносабати билан ШҲТ таъсисчи давлатлари раҳбарлари томонидан имзоланганди.
 
Ушбу сана ШҲТнинг сўнгги йигирма йил ичида минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш борасидаги фаолияти натижаларини сарҳисоб қилиш имконини берувчи муҳим босқичдир.
 
Тадбирда вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ваколатли органлар, ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси, халқаро ташкилотлар, хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
 
2001 йил 15 июн куни Шанхайда Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Хитой, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги декларацияни имзолаган эдилар.
 
Ўтган 20 йил мобайнида ШҲТ нуфузли халқаро тузилмага ва замонавий халқаро муносабатлар тизимининг масъул иштирокчисига айланди

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться