Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қозоғистон Республикасининг Экология, геология ва табиий ресурслар вазир ўринбосари бошлигидаги делегация Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрди

2021-06-10 | Экология

Қозоғистон Республикасининг Экология, геология ва табиий ресурслар вазир ўринбосари Алия Шалабекова бошлигидаги делегация Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрди.

Қозоғистон Республикаси делегациясини Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Жусипбек Казбеков кутиб олди.

Ташриф доирасида Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан соҳада амалга оширилаётган тадқиқотлар хусусан, манзарали ўсимликлар кўчатларини етиштиришнинг илмий асослари ҳамда истиқболли технологиялари,олиб борилаётган қурғоқчиликка, касаллик ва зараркунандаларга чидамли бўлган ўсимликлар селекцияси ва уруғчилиги бўйича илмий-тадқиқотлар билан танишилди.

Мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган делегация Нукус шаҳрига учиб кетди. Ташриф 2021 йил 12 июнга қадар давом этади. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Поделиться