Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Президенти Душанбеда тантанали кутиб олинди

2021-06-10 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистон Республикасига келди.

Душанбе халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди. Аэропорт олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари ва шиорлар билан безатилган.

Ўзбекистон раҳбарини кутиб олишда кўплаб ёшлар ва  ижодий жамоалар ҳам иштирок этди.Президентлар музокаралар давомида кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон шериклигининг кенг кўламли кун тартибини кўриб чиқадилар ҳамда халқаро ва минтақавий даражадаги алоқалар юзасидан фикр алмашадилар.

Амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться