Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон делегацияси «TIBO-2021» XXVII халқаро форуми доирасида ташкил этилган кўргазмада иштирок этди
2021-06-02 | Сиёсат
Беларусь пойтахтида «TIBO-2021» XXVII халқаро ахборот-коммуникация технологиялари форуми доирасида ташкил этилган кўргазманинг расмий очилиши бўлиб ўтди
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маълумотига кўра, кўргазманинг тантанали очилиш маросида Беларусь Бош вазири Роман Головченко иштирок этди ва сўзга чиқди. Тадбирда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов бошчилигидаги делегация ҳам қатнашди.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги