Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда Болаларни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилади

2021-06-01 | Жамият

Бугун Олий Мажлис Сенати ҳамда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан «Ўзбекистонда бола ҳуқуқларини амалга оширишда эришилган ютуқларни мониторинг қилишда парламент ролини кучайтириш» мавзусида ўтказилган “давра суҳбати”да шу ҳақда маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, тадбирда янги Ўзбекистонда болалар ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилган ва изчил давом эттирилаётган ислоҳотлар ҳамда эътибор қаратиш зарур бўлган масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий этилган 2017-2021 йилларда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосидаги ҳар йилги Давлат дастурларида болалар ва ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, сифатли таълим олишларини таъминлаш ва қобилиятларини рўёбга чиқариш юзасидан комплекс чора-тадбирлар белгилангани ҳолда бу йўналишдаги вазифалар изчил бажарилмоқда.

Бундан ташқари, “давра суҳбати”да мамлакатимизда Болалар Омбудсмани институти фаолият бошлагани ҳамда болалар меҳнатига мутлақо чек қўйилгани халқаро ҳамжамият томонидан ҳам алоҳида эътироф этилгани таъкидланди.

Болалар таълимининг узулуксизлигини таъминлаш ва сифатини янада яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Президентининг тегишли фармонлари билан мактабгача таълим, халқ таълими ва Олий таълимни 2030 йилгача ривожлантириш концепциялари тасдиқланди.

Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан “Бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар дастури” тасдиқланди. Унда 2021-2026 йилларда БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси ва бола ҳуқуқлари тўғрисидаги бошқа ҳужжатларни бажариш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш сингари долзарб вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратилган.

Тадбирда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида 6 – 23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан, 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларни “A” витамини билан ва 2 – 10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминлаш белгиланган.

Республика бўйича 3-4 ёшдаги барча болаларни полиомиелит касаллигига ва 12-13 ёшдаги барча ўсмир қизларни саратонга қарши эмлаш ишлари учун 1 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилган.

Булардан ташқари, жорий йилда меҳрибонлик уйларининг уй-жойга муҳтож 900 нафар чин етим битирувчилари уй-жой билан таъминланади.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг таълим олиши ва касб эгаллашига кўмаклашиш, оғир касалликка чалинган болаларни даволаш мақсадида Болаларни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилиб, ундан кўзланган мақсадларнинг амалга оширилишини молиялаштириш учун давлат бюджетидан 100 миллард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Жаҳон банки, ЮНИСЕФ кўмагида боланинг илк ривожланишига хизмат қиладиган мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини янада кенгайтириш ҳамда имконияти чекланган болалар учун мактабгача таълимни уйда бериш модели жорий қилинмоқда.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться