Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон миллий термаси БААга жўнаб кетди, таркибга 28 нафар футболчи киритилган
2021-05-28 | Спорт
Ўзбекистон миллий терма жамоаси июнь ойида бўлиб ўтадиган муҳим учрашувлар олдидан Тошкентда ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинини якунлаб, бугун эрталаб HY-333 ҳаво рейси орқали соат 8:25га жўнаб кетди.
Бироз аввал миллий терма жамоамиз дубайда Австралия билан ўртоқлик ўйинида ўзаро куч синашиши ҳақида хабар берилганди. Аммо, сўнгги паллада Австралия томони таркибдаги бир неча футболчи жароҳат олганлиги сабабли, 29 май кунги Ўзбекистонга қарши баҳсда майдонга туша олмаслигини маълум қилди. Шу сабабли, миллий терма жамоамиз 30 май куни энди Таиланд вакилларига қарши тўп суради ва 1 июнь куни Саудия Арабистонига жўнаб кетишади.
Бош мураббий Вадим Абрамов Саудия Арабистонида ўтадиган ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичидаги ҳал қилувчи учрашувлар учун 28 нафар футболчини жалб этди.
Рўйхатдан қуйидаги футболчилар ўрин олган:
Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов (“Насаф”), Валижон Раҳимов (АГМК), Санжар Қувватов (“Пахтакор”).
Ҳимоячилар: Ислом Тўхтахўжаев ("Қизилқум"), Исломжон Қобилов ("Локомотив"), Рустамжон Ашурматов ("Канвон", Жанубий Корея), Олег Зотеев ("Чоннам Драгонс", Жанубий Корея), Иброҳимҳалил Йўлдошев, Ҳожиакбар Алижонов (иккаласи ҳам "Пахтакор"), Санжар Қодирқулов ("Локомотив"), Умарбек Эшмуродов, Ҳусниддин Алиқулов (иккаласи ҳам "Насаф").
Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов ("Цанчжоу Майти Лайонс", Хитой), Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Одилжон Ҳамробеков ("Шабаб Ал-Аҳли", БАА), Аброрбек Исмоилов ("Пахтакор"), Икром Алибоев ("Тэджон Ситизен", Жанубий Корея), Жалолиддин Машарипов ("Шабаб Ал-Аҳли", БАА), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Достонбек Ҳамдамов ("Хатта", БАА), Вагиз Галиулин ("Нефтехимик", Россия), Санжар Шоаҳмедов (АГМК).
Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов ("Женоа", Италия), Темурхўжа Абдуҳолиқов ("Локомотив"), Игорь Сергеев ("Актобе", Қозоғистон), Фарруҳ Икромов ("Бунёдкор"), Шоҳруз Норхонов ("Сўғдиёна").
Миллий терма жамоа аъзоларидан яна бири Жамшид Искандеров Жанубий Кореядан тўғри Дубайга учиб бориши режалаштирилган эди. Бироқ маълум сабабларга кўра Искандеров терма жамоа йиғинига келмайдиган бўлди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги