Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳокимлигида “Рақамли Ўзбекистон - 2030” лойиҳаларининг ижроси муҳокама қилинди
2021-05-19 | Сиёсат
2021 йил 19 май куни Тошкент тумани ҳокимлигида Тошкент вилояти ҳудудий инспекцияси бошлиғи З.Зикрияходжаев, Тошкент тумани ҳокими О.Рустамов ва туман ҳокимлигининг масъул ўринбосарлари иштирокида “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясининг 2021 йил 17 апрелдаги 2-сон йиғилиш баёни ижроси ва туманнинг рақамли ривожланиш даражасини «қизил» рўйхатдан чиқариш бўйича ўзаро муҳокама қилиб олдилар.
Учрашув давомида Тошкент туманини кейинги баҳолаш натижаларига кўра ижобий натижаларга эришиш мақсадида масъулларга тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.