Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон Президентининг ташаббусини бир овоздан қўллаб-қувватлади
2021-05-19 | Сиёсат
Нью-Йоркда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессияси ялпи мажлисида Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида махсус резолюция бир овоздан қабул қилинди
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 23 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзга чиқиб, БМТ Бош Ассамблеянинг Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюциясини қабул қилиш ва ушбу муҳим ҳужжат қабул қилинган кунни Халқаро экологик тизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш куни, деб эълон қилишни таклиф қилган эди.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги