2021 йилнинг 12 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Сиан шаҳрида “Хитой – Марказий Осиё” шаклидаги иккинчи вазирлар учрашувида иштирок этди.
Тадбирда, шунингдек, Хитой Халқ Республикаси, Қирғиз Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари қатнашди.
Учрашувда ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, томонлар учун манфаатли ҳамкорликни янада илгари суриш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, транспорт ё‘лаклари боғлиқлигига кўмаклашиш ва узлуксиз савдога кенг ё‘л очиш, минтақавий хавфсизликни та’минлаш ҳамда замонавий чақириқ ва таҳдидларга қарши курашиш борасидаги муносабатларни чуқурлаштиришга оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасидаги фаол мулоқот ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада илгари суриш, барқарор ижтимоий-сиёсий тараққиётни та’минлашга хизмат қилади, замонавий чақириқ ва таҳдидларга қарши курашиш, коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича чоралар ишлаб чиқишга имкон яратади.
Транспорт ва коммуникатсия, савдо, инвеститсия, энергетика, божхона, туризм ва та’лим соҳаларига ахборот технологияларини кенг жорий қилишнинг зарурлиги та’кидланди.
Инфратузилма ва мултимодал юк ташиш шароитларини яхшилаш, Марказий Осиёнинг глобал транспорт коридорлари тизимига интеграциялашуви учун янада қулай имкониятлар яратиш масалаларига алоҳида э’тибор қаратилди.
Шу нуқтайи назардан Ўзбекистон ТИВ раҳбари мазкур мулоқот шакли доирасидаги шерикларни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ шафелигида Транспорт-коммуникатсия алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очиш тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирди.
Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ҳудудлари, ишбилармон доиралари вакиллари ўртасидаги ҳамкорликни янада илгари суриш ўзаро манфаатли шерикликнинг мавжуд салоҳиятини амалга оширишнинг муҳим факторларидан бири сифатида э’тироф этилди.
Вазирлар афғон муаммосини ҳал қилишга қаратилган тинчлик музокаралари жараёнини илгари суриш масалалари бўйича фикр алмашди, Афғонистондаги вазиятнинг тез муддатларда барқарорлашуви ва ушбу мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига кўмаклашишга умумий қизиқиш билдирди.
Тадбир якунида “Хитой – Марказий Осиё” ташқи ишлар вазирлари учрашуви шаклини ташкил этиш тўғрисидаги Меморандум, Афғонистон бўйича, CОВИД-19 билан курашишда ҳамкорлик қилиш тўғрисида, Ҳудудлараро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнотлар қабул қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги