Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Андижон вилоятида бир кунда 20 та оилавий меҳмон уйи ўз фаолиятини бошлади

2021-05-11 | Туризм

Туризм ва спорт вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Андижон вилояти бўйлаб олиб борилган ўрганишлар натижасида Хўжаобод ва Хонобод туманлари, “Имом ота” маҳалла фуқаролар йиғини биносида Вазирлик ташаббуси билан ҳудудий бошқарма, туман ҳокимлиги, туман давлат хизматлари маркази, туман солиқ инспексияси масул ходимлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди. 

Тарғибот тадбирлари Андижон вилоятининг шаҳар, туманларида жойлашган қишлоқ ва маҳаллари аҳолиси орасида кенг олиб борилди. Сайёр қабулда оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш истагида бўлган 20 нафар хонадон соҳиблари шу жойнинг ўзида тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилиб, уларга оилавий меҳмон уйлари ва ҳостеллар ягона реестридан кўчирма ҳамда махсус гувоҳномалар топширилди.

Масуллар томонидан ташаббускорларга туризмни ривожлантириш, туризм хизмат турларини кўпайтириш ва яхшилаш борасида тегишли тавсиялар берилиб, Вазирликнинг эсдалик совғалари тақдим этилди. 

Такидлаш жоизки, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 631 сон қарори ижросини таминлаш мақсадида ҳудудларнинг юқори туризм салоҳиятига эга туман ва маҳаллалари бўйлаб оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш жумладан,

“Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури асосида янги иш ўринларини яратиш ҳамда қўшимча даромадни ё‘лга қўйишга доир тарғибот-ташвиқот ишлари давом этмоқда. Аввалроқ, Тошкент ва Жиззах вилоятларида ҳам 20 дан ортиқ оилавий меҳмон уйи ўз фаолиятини бошлагани ҳақида хабар қилгандик.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться