Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Наманган вилоят электроэнергияси АЖ жамоаси мини-футбол бўйича «Вилоят ҳокими кубоги»ни қўлга киритди

2021-05-10 | Спорт

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш, ҳудудда футболни янада ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида вилоятдаги корхона-ташкилотлар ходимлари ўртасида мини-футбол бўйича «Вилоят ҳокими кубоги» мусобақаси ўтказилди.

Кеча мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари аниқланди. Ўйинлар вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги «Чақирилувчиларни ҳарбий техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш маркази»нинг сунъий қопламали майдонида ўтказилди.

Дастлаб 3-ўрин эгасини аниқлаш учун кечган баҳсда Наманган вилоят қурилиш бош бошқармаси ҳамда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилоят бошқармаси ўзаро куч синашди. Муросасиз кечган ўйин якунида ғолиб пенальтилар Серияси орқали аниқланди. Унда вилоят қурилиш бош бошқармаси жамоасига омад кулиб боқди ва улар бронза медалига сазовор бўлди.

Финал учрашувида эса Наманган вилоят электроэнергияси АЖ жамоаси Халқ таълими бошқармаси ходимларига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва йирик 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган ҳолда «Вилоят ҳокими кубоги»ни қўлга киритди. Ғолибларни вилоят ҳокими Ш.Абдураззоқов тақдирлади

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться